2022-10-15
Эй дўст, дунёдан адолат излама, Абадий бахт-у саодат излама, Излашга ҳаққинг бор аммо излама, Дард-у ғам чекишга арзимас дунё.
Суянмагин бандасига ҳеч, Ёд эт Роббингни эрта-ю кеч, Хиёнаткор, бевафодан кеч, Қайғуларга арзимас дунё.