Ёндим, улкан бир аланга ичида,
Тутди кафти билан совуқ қалбимдан.
Бадан қочди, уйқу-ғафлат ичида,
Кетказолмас лек, оташни руҳимдан.
У оташ бошқача, ёқимли бир ўт,
Ўхшамас бузғунчи жинлар зотига.
Кишанла қутқарар, ҳикматли бир ўт,
Етқазгай Роббимнинг зоти покига.
Оташсиз қизиқмас, оташла иссиқ,
Жасад машаққатда, қалб хавотирда.
Ул ўтсиз на ҳаёт, на мамот қизиқ,
Важҳи Аъло келди, қолди хотирда.
Кетсам кетай Унга, алангам бирла,
Давомас ҳеч не Зотидан бошқа.
Умидворман, қуршар раҳмати ила,
Амалим йўқ, хавф-у умиддан бошқа.
Сўнг манзил “ўт” деса не иложим бор?
Амрига эгилиб, тоатдан бошқа.
Лекин раҳматидан кўп умидим бор,
Нима ҳам қилардим дуодан бошқа?!