Ketmoqdaman

2025-08-19

Мендан салом, дўстлар сизга!
Мана, энди кетмоқдаман.
На шаҳар-у, на қишлоққа,
Адам томон кетмоқдаман.

Кема кутар бандаргоҳда,
Кетажакман бир уммонда.
Кўзим қолмай шу дунёда,
Манзил сари кетмоқдаман.

Ота-онам, ёр-дўстларим,
Бугун менинг сўнг баҳорим.
Энг қоронғу кечаларим,
Мозор томон кетмоқдаман.

Фоний роҳат тугаб энди,
Бақо ила риҳлат чоғи.
Келур ўлимнинг овози,
Афсус билан кетмоқдаман.

← Poems