Сенга термулган кўзларим,
Ҳасратингдан қон, ёш тўкар.
Агар эшитса сўзларим,
Оҳ чекар тоғлар, тис чўкар.
Хумор кўзлим, ширин сўзлим,
Ақл-у ҳушимни олдинг Сен.
Сенсиз паришондор кўнглим,
Ягонам қайда қолдинг Сен?
Сенсиз тонгим қандай отар?
Шу мажруҳ қалб қандай кутар?
Бу савдога агар тушса,
Қуёш, ҳатто, ёниб битар.
Гуллар ифорини сезсам,
Қалбим сенинг атринг сезар,
Сени тушларимда кўрсам,
Руҳим ишқла тўлиб-тўзар.
Хумор кўзлим, ширин сўзлим,
Ақл-у ҳушим сенда, Ёрим.
Агар бир он Сенсиз қолса,
Демасмисан, ўлар ёрим?